Британиянинг машҳур журнали Ўзбекистон гастрономияси ва маданий мероси ҳақида ёзди
Сентябрь 25, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 137ЛОНДОН, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Британиянинг “Food and Travel” журналида Ўзбекистон ҳақида 12 саҳифали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда ёзилишича, Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси, гастрономик анъаналари, табиий манзаралари ва замонавий сайёҳлик имкониятлари жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари, Регистон майдони ва Шоҳи Зинда мақбараси каби тарихий обидаларга алоҳида эътибор қаратилган. Муаллифлар ўзбек ошхонаси, хусусан, палов, сомса, манти ва шашлик, шунингдек, ресторанлар, бозорлар ва новвойхоналар ҳақида сўз юритган. Мамлакатда 125 га яқин узум навини қайта тиклаган “УзумФермер” оилавий виночилик хўжалиги ҳақида ҳам маълумот берилган.
Журналда гастрономик туризмнинг ривожланиши ҳамда анъанавий рецептларни замонавий ёндашувлар билан уйғунлаштиришга алоҳида тўхталиб ўтилган.
Материалда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш вариантлари, турар жойлар, гастрономик маршрутлар ва Лондондан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳақида маълумотлар тақдим этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

