Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси ҳамюртимизнинг Ватанга қайтишига кўмаклашди
Сентябрь 25, 2026. 14:30 • 55 сония
• 50
ОЛМАОТА, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистонга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келиб, оғир моддий аҳволга тушиб қолган ҳамюртимиз Г.Т.нинг Ватанга хавфсиз қайтиши таъминланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Юртдошимизнинг мурожаати ва юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда, дипломатлар унинг ноқонуний равишда олиб қўйилган Ўзбекистон фуқароси паспортини ўзига қайтариб олишига ёрдам берди. Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Олмаота – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта харид қилинди.
Бундан ташқари, Қозоғистоннинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва миграция органлари билан ҳамкорликда Г.Т.нинг белгиланган тартибда мамлакат ҳудудидан қонуний чиқиб кетиши таъминланди.
Бош консулхона хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни давом эттирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси