Араб ОАВ: Ўзбекистон хорижлик меҳмонларни бой исломий мероси ва замонавий хизматлари билан ўзига жалб этмоқда

Сентябрь 24, 2026. 16:00 • 2 дақ

33
Араб ОАВ: Ўзбекистон хорижлик меҳмонларни бой исломий мероси ва замонавий хизматлари билан ўзига жалб этмоқда
Араб ОАВ: Ўзбекистон хорижлик меҳмонларни бой исломий мероси ва замонавий хизматлари билан ўзига жалб этмоқда

АР-РИЁЗ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистонининг “Alhatun” журнали ҳамда Иорданиянинг “Seyahafm” радиостанцияси сайтида Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ва туризм соҳасининг жадал ривожланишига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Alhatun” нашрида ёзилишича, Ўзбекистон туризм йўналишида Марказий Осиёнинг дурдонаси, дея таърифланган. Мамлакатнинг асосий сайёҳлик дурдоналари — Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Журналда Ўзбекистон жозибадорлиги Буюк Ипак йўлининг ноёб меъморий ва исломий мероси, қадимийлик ва замонавийликнинг уйғунлиги, анъанавий меҳмондўстлик ҳамда гастрономия йўналишларида алоҳида ажратиб кўрсатилган.

“Seyahafm”да таъкидланишича, сўнгги пайтларда Ўзбекистон тобора кўпроқ сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Жумладан, 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида халқаро сайёҳлар оқими 21,1 фоизга ошган.

Нашрда қайд этилишича, виза режимининг соддалаштирилиши, темир йўл тармоғи ва меҳмонхона базасининг кенгайиши нафақат мамлакат бўйлаб саёҳатларни осонлаштирди, балки хорижий меҳмонларни Ўзбекистонда узоқроқ қолиш ва янги ҳудудларни кашф этишга ундамоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш