Logo

Ўзбекистонда Германиянинг машҳур компанияси билан биргаликда илк бор “Intelligent Building Expo Tashkent – 2026” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Февраль 02, 2026. 09:55 • 2 дақ

61

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган “Intelligent Building Expo Tashkent – 2026” халқаро кўргазмаси олдидан ОАВ учун матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда кўргазманинг мақсад ва вазифалари, унинг мамлакат иқтисодиёти учун стратегик аҳамияти ҳамда асосий йўналишлари тақдим этилди.

Матбуот анжуманида ушбу йирик лойиҳа Германиянинг машҳур “Messe Frankfurt” компанияси томонидан Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётгани таъкидланди. Кўргазмада тўртта асосий йўналиш – сув таъминоти ва энергия, ёритиш тизимлари ва “ақлли” бинолар, хавфсизлик технологиялари ҳамда кабель-ўтказгич маҳсулотлари соҳалари ягона платформа сифатида бирлашади.

Кўргазма давомида “ақлли” бино технологиялари, уй ва офисларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари, энергия самарадорлиги, ресурсларни тежовчи “яшил” технологияларга катта эътибор қаратилади. Шу билан бирга, муҳандислик ечимлари, иқлим назорати, иситиш, вентиляция ва совитиш тизимларидаги сўнгги инновациялар, замонавий хавфсизлик тизимлари ҳамда кабель саноати маҳсулотлари ҳам намойиш этилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай нуфузли тадбирнинг мамлакатимизда ўтказилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун жаҳон бозорига чиқиш, хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш имконини беради.

“Intelligent Building Expo Tashkent – 2026” кўргазмаси нафақат юртимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақасидаги йирик ва нуфузли соҳавий майдонга айланиши кутилмоқда. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг инновацион технологиялар маркази сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш