“Q8 Press”: Ўзбекистон Президентининг Ўмонга давлат ташрифи сиёсий мулоқот ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди
Ноябрь 17, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 123
АЛ-КУВАЙТ, 17 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кувайтнинг машҳур “Q8 Press” электрон нашрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўмонга давлат ташрифига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада қайд этилишича, ташриф дастури доирасида Маскат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Нашрнинг маълумотларига кўра, саммитда Ўзбекистон–Ўмон муносабатларини янги босқичга кўтариш ҳамда устувор cоҳалар – савдо, инвестициялар ва қишлоқ хўжалигида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, кун тартибидан маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ва сайёҳлик алмашинувларини фаоллаштириш масалалари ҳам ўрин олган.
“Q8 Press” хабарига кўра, музокаралар якунида ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар ва битимларни имзолаш кутилмоқда. Нашр таъкидлаганидек, ушбу ташриф сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси