Россия ОАВ: Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги туристлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражасига етди

Май 05, 2024. 13:58 • 2 дақ

131
Россия ОАВ: Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги туристлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражасига етди

МОСКВА, 5 май. /"Дунё" АА/. "РИА Новости" ахборот агентлиги ва "МИР 24" давлатлараро телеканали Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро сайёҳлар оқими пандемиядан олдинги даражасига етганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрларда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг турли шаҳарларини танлаган россиялик саёҳатчилар сони сўнгги ўн йил ичида тўрт баробарга, яъни йилига 403 минг кишига ошган.

"Айни пайтда ўзбекистонлик сайёҳларнинг Россияга қизиқиши ҳам ортган. Шу тариқа, ўтган йили 800 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Россияга саёҳат қилиш мақсадида келган. Бу 2022 йилга нисбатан икки баробар кўпдир", — дейилади мақолаларда.

Шунингдек ўқинг

Таъкидланишича, рус сайёҳларини мамлакатлар ўртасида тил тўсиғининг йўқлиги ҳам Ўзбекистонга боришга ундамоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонга саёҳат чоғида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган архитектура дурдоналари билан танишиш мумкин.

Мақолалар якунида, ранг-баранг, жозибали ва замонавий сайёҳлик йўналишларини ташкил этишда Ўзбекистон раҳбариятининг пухта ишлаб чиқилган туризм сиёсати муҳим ўрин тутаётгани алоҳида урғуланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш