“Татар-информ” АА: Самарқанд тарих замонавийлик билан уйғунлашган ноёб маскан

Ноябрь 08, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 212
“Татар-информ” АА: Самарқанд тарих замонавийлик билан уйғунлашган ноёб маскан

ҚОЗОН, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. “Татар-информ” ахборот агентлиги сайтида шарҳловчи Роман Бадановнинг Ўзбекистонга ташрифи таассуротларига бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллиф Самарқанднинг бой тарихий мероси, унинг ноёб меъморчилик ёдгорликлари, миллий анъаналари, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ва ўзига хос ўзбек миллий таомлари ҳақида ҳикоя қилади.

Хусусан, мақолада Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Улуғбек расадхонаси ва Сиёб бозори каби диққатга сазовор жойлар батафсил тасвирланган.

Шунингдек ўқинг

Журналист шаҳар муҳити, унинг обод кўчалари, яшил хиёбонлари, озодалиги ва фуқароларнинг очиқкўнгиллигига алоҳида эътибор қаратган. Муаллиф ўзбекистонликларнинг самимий меҳмондўстлиги ҳамда миллий таомлар ва шарқ ширинликларининг хилма-хиллигини эътироф этган.

Шунингдек, мақолада 21–22 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган “Болалар фаровонлигига инвестициялар” бутунжаҳон саммити ҳамда 100 та давлат экспертларини бирлаштирган болалар онкологияси бўйича халқаро конгресс ҳақида сўз юритилган. Муаллиф ўқувчиларни “Silk Road” мажмуаси ва унинг “Абадий шаҳар” этнографик макони билан ҳам таништирган.

Якунда муаллиф Самарқандни Шарқ ва Ғарб маданиятлари кесишадиган, асрлик тарих замонавийлик билан уйғунлашган ноёб маскан сифатида таърифлаб, Ўзбекистонга яна ташриф буюриш истагини билдирган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш