Россиянинг оммабоп электрон нашри Қўқон шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ёзди
Декабрь 13, 2023. 13:46 • 2 дақ
• 101
МОСКВА, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Россиянинг «Вестник Кавказа» электрон нашрида Қўқон шаҳрининг туризм салоҳиятига оид мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада Қўқон Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири эканлиги маълум қилинган. «Шаҳар ҳақидаги илк маълумотлар Х асрга оид манбаларда учрайди, - деб ёзади муллиф. – Қадимий манбаларда шаҳар турли номларда келтирилади».
Археологик тадқиқотлар давомида шаҳар дастлаб қадимги Даван давлати таркибида бўлгани аниқланган. Кейинчалик, ҳозирги Қўқон ҳудудлари 1500 йилдан то 1709 йилгача Бухоро хонлиги, сўнгра Минг сулоласи бошчилигидаги Қўқон хонлиги таркибига кирган.
«Минг сулоласининг биринчи ҳукмдори Шоҳрухбий эди. Унинг ўғли Абдулраҳимбий даврида Қўқон хонликнинг пойтахти сифатида эълон қилинган, – дея маълум қилган манба. – Ушбу даврда шаҳарни душманлардан ҳимоя қилиш мақсадида янги ҳимоя деворлари қурилди».
Мақолада Қўқон шаҳридаги машҳур Худоёрхон саройига ташриф буюриш тавсия этилган. Қайд этилишича, ушбу сарой шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи ҳисобланади.
«Ушбу сарой қурилишида хонликнинг энг машҳур усталар ишлаган. Сарой фасадларини безаб турган сопол плиткалар эса кулолчилик маркази бўлган Риштон ҳунармандлар томонидан ясалган. Ўтмишда шаҳарда 40 га яқин мадраса бўлган. Саёҳатчилар бугунги кунга қадар етиб келган Норбўтабий мадрасасини ҳам томоша қилишлари мумкин. Ушбу мадраса бухоролик усталар томонидан қурилган деб ҳам тахмин қилинади», - деб ёзган «Вестник Кавказа».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси Покистон ОАВда кенг ёритилди
“Тоlo News”: Афғонистон Марказий Осиё ва Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантиради
СNN Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида сўз юритди