“Sada al-Balad”: Наманганда Халқаро гуллар фестивали бу гал юбилей, 65-маротаба ташкил этилади

Май 13, 2026. 10:25 • 2 дақ

563
“Sada al-Balad”: Наманганда Халқаро гуллар фестивали бу гал юбилей, 65-маротаба ташкил этилади

ҚОҲИРА, 15 май /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Sada al-Balad” нашрида Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро гуллар фестивалига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, Халқаро гуллар фестивали илк бор 1961 йил август ойида Наманган шаҳрида ўтказилган. Фестиваль 2018 йилда халқаро мақомга эга бўлгандан сўнг гуллар байрамига турли давлатлардан меҳмонлар ва иштирокчилар кела бошлади. Бугунги кунда фестиваль Ўзбекистоннинг энг йирик ва машҳур халқаро маданий байрамларидан бирига айланган.

Йилдан йилга юксалиб бораётган Халқаро гуллар фестивали бу гал юбилей, 65-маротаба ташкил этилади. Ўтган йиллар давомида ушбу нуфузли тадбир нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон миқёсида ҳам ўзига хос бренд даражасига кўтарилди.

Шунингдек ўқинг

Эътиборли жиҳати, бу йилги фестиваль Гиннеснинг рекордлар китоби (Guinness World Records)га киритилиши мумкин. Ҳозирда бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатиш жараёни амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ташкилотнинг Дубайдаги вакили Канзи Дефрави томонидан халқаро талаблар асосида кузатув ишлари олиб борилмоқда.

Халқаро гуллар фестивали 24 майдан 12 июлга қадар давом этади. Ушбу фестиваль нафақат гуллар кўргазмаси, балки маданий, спорт, илмий ва кўнгилочар тадбирларга бойлиги билан ажралиб туради. Жумладан, гала-концертлар, дрон-шоу, автопарад, очиқ осмон остида симфоник концерт, модалар ҳафталиги, кўргазмалар, шунингдек, туризм, инвестиция ва ишбилармонликка бағишланган халқаро форумлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳозирда фестиваль муносабати билан шаҳар ва туманлар марказий кўчаларига қарийб 5 миллион туп мавсумий гул экилиб, ҳудудлар ранг-баранг гуллар билан бурканмоқда. Бу ишлар шаҳарга янада кўрк бағишлаб, фестиваль меҳмонларида унутилмас таассурот қолдириши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш