Саудия Арабистони ОАВ Ўзбекистон билан энергетика соҳасида эришилган янги келишувлар ҳақидаги ёзмоқда
Май 08, 2024. 18:54 • 2 дақ
• 195
ЖИДДА, 8 май. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "SPA News" миллий ахборот агентлиги расмий сайти ва "Swift News" электрон нашрида "Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, 2 май куни Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд учрашув ўтказдилар. Унда икки мамлакат ўртасида энергетика соҳасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилинди.
"Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати ўртасида энергетика соҳасида узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатини ташкил этишини тан олиши ҳақидаги қўшма баёнотни эълон қилдилар, – дейилади мақолада. –Томонлар ҳар икки давлат глобал энергия бозорларини барқарорлаштириш муҳимлиги тўғрисида келишиб олдилар".
Шунингдек, вазирлар Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия Арабистони ҳукумати ўртасида энергия соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимда белгиланган ҳамкорлик йўналишларини самарали амалга оширишга қаратилган Энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси"ни имзоладилар.
Мақола якунида "Томонлар "яшил" ва тоза водород қиймат занжири билан боғлиқ имкониятларни аниқлаш ҳамда ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш, жумладан, ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш, шунингдек, технологияларни ривожлантириш, шунингдек, инсон капиталини ривожлантириш, айниқса техник мутахассислар ва муҳандислар тайёрлаш, илмий-тадқиқот, таълим соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар", – деб ёзган Саудия ОАВ.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси