“Exclusive”: UzNIF акциялари Лондон ва Тошкент биржаларида жойлаштирилди
Май 23, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 123
ОСТОНА, 23 май. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг “Exclusive” нашрида Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (“UzNIF”) акцияларининг Лондон ва Тошкент фонд биржаларида жойлаштирилгани хусусида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада ёзилишича, акцияларни жойлаштириш мамлакат тарихидаги капитал бозоридаги энг йирик битим бўлди. IPO доирасида фонд глобал депозит квитанциялари (“GDR”) ва акцияларни жойлаштирди ва инвесторларга капиталнинг тахминан 31 фоизини таклиф қилди.
Жойлаштириш нархи “GDR” учун 25 долларни ва акция учун эса 4,65 сўмни ташкил этди. Жалб қилинган маблағларнинг умумий ҳажми қарийб 603,6 миллион долларга етди.
Маълумотларга кўра, жойлаштирувга бўлган талаб таклифдан анча юқори бўлиб, 2,8 миллиард доллардан ошган, аризалар китоби эса тўрт мартадан кўпроқ қайта имзоланган.
Нашрда қайд этилишича, келишув иштирокчилари орасидан “BlackRock”, “Franklin Resources” ва “Redwheel” каби йирик халқаро инвесторлар ўрин олган.
Акцияларни жойлаштириш “Franklin Templeton” компанияси билан ҳамкорликда ўтказилиб, бу Ўзбекистон учун бир вақтнинг ўзида иккита фонд биржасида амалга оширилган илк халқаро оммавий жойлаштирув бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

“Orta Lectura”: Янги Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ҳажми 13,7 миллиард долларга етди



