“The World News”: Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуаси бир ойда 1 миллиондан ортиқ меҳмонни қабул қилди

Май 17, 2026. 10:00 • 2 дақ

70
“The World News”: Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуаси бир ойда 1 миллиондан ортиқ меҳмонни қабул қилди

ИСЛОМОБОД, 17 май. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The World News” порталида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта бунёд этилган Имом ал-Бухорий мажмуасига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Самарқанддаги Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси қайта очилганидан кейинги биринчи ойда 1 миллиондан ортиқ меҳмонни қабул қилди, – дейилган мақолада. – Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси кенг кўламли меъморий янгиланишлар доирасида қайта қурилиб, замонавийлаштирилди”.

Таъмирлаш ишларидан сўнг мажмуа имкониятлари сезиларли даражада кенгайди ва у минтақадаги энг йирик зиёрат марказларидан бирига айланиб, маҳаллий ҳамда хорижий меҳмонларни фаол қабул қилмоқда.

Таъкидланишича, реконструкциядан олдин мажмуа кунига салкам 12 минг нафар ташриф буюрувчини қабул қила олар эди. Қайта қуриш ишларидан кейин эса унинг сиғими кунига 65 минг нафарга етди. Инфратузилманинг кенгайтирилиши сайёҳлар оқимининг кескин ошишига асосий омил бўлди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф буюрувчилар ободонлаштирилган ҳудудлар, яшил майдонлар, қулай пиёдалар йўлаклари ҳамда ривожланган хизмат кўрсатиш инфратузилмасини юқори баҳолашмоқда. Кечки пайтда мажмуа ёритиш тизими туфайли ўзига хос меъморий кўриниш касб этиб, сайёҳлар учун яна бир жозибадор манзилга айланади.

Меҳмонлар шунингдек умумий шароитлар яхшиланганини ва мажмуа оилавий ташрифлар учун ҳам жуда мос эканини таъкидлашмоқда. Мажмуага бўлган юқори қизиқиш ҳар кунлик ташриф буюрувчилар сонининг катталигида ҳам намоён бўлмоқда.

“Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистонда зиёрат туризми ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга объект сифатида баҳоланади. Шунингдек, мазкур мажмуа ислом цивилизациясининг тарихий меросини асраш ва тарғиб қилишда ҳам хизмат қилади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш