Logo

“Times Kuwait” газетаси: Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсиз ва жозибадор масканга айланган

Ноябрь 29, 2025. 16:00 • 2 дақ

93
“Times Kuwait” газетаси: Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсиз ва жозибадор масканга айланган

АЛ-КУВАЙТ, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кувайтнинг инглиз тилида нашр этиладиган “Times Kuwait” ҳафталик газетасида “Ўзбекистон: тарих имкониятлари макони бўлган мамлакат” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Газетада ёзилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Евроосиёдаги энг жозибадор туризм йўналишлардан бирига айланиб бормоқда. Асрлар давомида Буюк Ипак йўлининг маркази бўлган мамлакат халқаро ҳамжамият, тадқиқотчилар, саёҳатчилар ва дипломатларни тобора ўзига кўпроқ жалб этмоқда.

Ўзбекистондаги ҳар бир шаҳар ўзига хос цивилизация қатламини сақлаб қолган. Жумладан, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар ва бу ерда ташкил этилаётган йирик стратегик учрашувлар давлатнинг меъморий улуғворлиги ҳамда халқаро даражадаги юксак эътирофни намоён қилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистоннинг асосий сайёҳлик марказларидан бири бўлган Самарқанд халқаро тадбирлар инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқди. Бу ерда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси юксак даражада ўтказилди. Бундай нуфузли йиғинлар шаҳар инфратузилмасини яхшилашга, сайёҳлик хизматлари сифатини оширишга ва Самарқанднинг хавфсиз ва сайёҳлар учун қадрли жой сифатидаги қиёфасини шакллантиришга ҳисса қўшади.

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистонда виза тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш ишлари давом этмоқда. Бундай ислоҳотлар хорижий меҳмонларга янада қулайлик яратмоқда. Электрон виза ва соддалаштирилган чегара тартибларининг жорий этилиши оворагарчиликларни сезиларли даражада қисқартирди.

Қолаверса, турли мамлакатлар фуқаролари учун яратилган виза имтиёзлари сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда маданият ва таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш