Тошкентда Ўзбекистон–Швеция ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Июнь 12, 2026. 18:00 • 2 дақ

35

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Швеция Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Диана Янсе бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида қатор учрашувлар ўтказилди, деб хабар қилади “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар, Инвестициялар, Саноат ва савдо, Соғлиқни сақлаш, Тоғ-кон саноати ва геология вазирликлари ҳамда Миграция, Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентликларида бўлиб ўтган музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, миграция, таълим, инновация, саноат ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, Швеция компаниялари иштирокида Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларида кооперацияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар тоғ-кон саноати, энергетика, рақамли технологиялар, фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, “яшил” иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш масалаларини кўриб чиқди.

Миграция соҳасида хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ривожлантириш, ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда консуллик хизматларини такомиллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Ташриф доирасида делегация “TechnoPark”, “IT Park”, “Pharma Park” технопаркларига ташриф буюрди ҳамда Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт, саноатни модернизация қилиш ва юқори технологиялар соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Ташриф якунлари бўйича миграция ва мобиллик соҳасидаги кенг шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, қонуний миграция ва академик алмашинувни соддалаштириш бўйича тажриба дастурини ишга тушириш ҳақидаги қўшма декларация ҳамда барқарор тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш