“The Telegraph” газетаси: Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг асосий туристик марказларидан бири

Октябрь 31, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 158
“The Telegraph” газетаси: Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг асосий туристик марказларидан бири

ЛОНДОН, 31 октябрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг нуфузли “The Telegraph” газетасида “Буюк ипак йўли бўйлаб ноёб саргузашт” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат қилиш Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим тарихий-маданий туризм йўналишларидан бири сифатида намоён этиши таъкидланган. Хусусан, асрлар давомида халқаро савдо, маданий алмашинув ва цивилизациялар кесишмаси бўлиб келган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига алоҳида эътибор қаратилган.

“Салобатли миноралар, нафис гумбазлар ва жозибали мозаикалар қаторида Хивадаги Тошҳовли саройи, Бухородаги Калон масжиди, Самарқанддаги Регистон майдони ва Бибихоним масжиди Буюк ипак йўлининг ҳақиқий рамзлари сифатида яққол ажралиб туради ”, — деб ёзган мақола муаллифлари.

Шунингдек ўқинг

Нашрда қайд этилишича, қадимий архитектура ансамбллари, масжид ва мадрасалар, анъанавий бозорлар ва бетакрор мозаикалар Ўзбекистоннинг бой тарихий меросини ўзида акс эттиради. Мамлакатнинг сайёҳлик жозибаси тарихий ёдгорликлар, миллий анъаналар, ҳунармандчилик санъати, бой гастрономия ва халқнинг самимий меҳмондўстлигига асослангани таъкидланган.

Мақола якунида Ўзбекистон халқаро туризмни янада ривожлантириш ва Буюк ипак йўлининг асосий туристик марказларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш учун улкан салоҳиятга эга экани эътироф этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш