Адам Смит: Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик тобора мустаҳкамланмоқда
Август 28, 2026. 19:30 • 58 сония
• 53
ВАШИНГТОН, 28 август. /“Дунё” АА/. АҚШ Конгресс аъзоси Адам Смит Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали Ўзбекистон халқига ўзининг самимий табрик ва эзгу тилакларини йўллади:
– Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев! Сизни ва барча ўзбекистонликларни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Ўзбекистон бўйича кокус аъзоси сифатида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янада ривожланиши ва стратегик шериклигимиз мустаҳкамланишига умид қиламан.
Мамлакатларимизни ўзаро ҳурмат, Марказий Осиёда тинчлик, фаровонлик ва хавфсизликни таъминлашдек муштарак мақсадлар бирлаштириб туради.
Ишончим комилки, давлатларимиз иқтисодий ривожланиш ва савдо, хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби муҳим соҳалардаги ҳамкорликни изчил давом эттиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси