25–27 март кунлари Тошкентда “AgroWorld Uzbekistan” паррандачилик ускуналари ва технологиялари кўргазмаси бўлиб ўтади
Февраль 25, 2026. 15:20 • 54 сония
• 71
ТОШКЕНТ, 25 февраль. /“Дунё” АА/. Шу йил 25–27 март кунлари пойтахтимизда “AgroWorld Uzbekistan” паррандачилик учун ускуна ва технологиялар кўргазмаси ташкил этилади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур кўргазмада паррандачилик бўйича янги ускуналар, озиқлантириш технологиялари, инкубация тизимлари, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун маҳсулотлар, кесиш ва қайта ишлаш жиҳозлари намойиш этилади.
Тадбир давомида 64 та компания иштирок этиши режалаштирилган. Хусусан:
“Agrovo Handelsges” – тухумни сақлашнинг комплекс логистика тизими, тухумни йиғиш, тортиш, сифати бўйича саралаш ва қадоқлаш машиналарини етказиб бериш билан шуғулланади.
“Emka Incubators” – паррандачилик учун инкубаторлар ва инкубация ускуналарини ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади.
“Petersime” – инкубаторлар ва инкубатор ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания.
“Yetti Hazina” ҳамда паррандачиликка ихтисослашган бошқа етакчи компаниялар иштирок этиши кўзда тутилган.
· Ўтказиш санаси: 2026 йил 25–27 март.
· Ўтказиш жойи: “O‘zekspomarkaz” МКК, Тошкент шаҳри.
Иштирокчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши ва бепул электрон ҳужжат олиши мумкин:
Батафсил маълумот:
+998 71 205 14 14,
+998 93 180 03 11.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
