Вена шаҳрида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси ХАЭА экспертлари билан онкологик касалликларни даволаш бўйича келишувларга эришди
Февраль 21, 2026. 11:55 • 49 сония
• 109
ВЕНА, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Халқаро атом энергияси агентлиги (IAEA) томонидан ташкил этилган учрашувда иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Соғлиқни сақлаш соҳасида техник ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Вена шаҳрида ташкил этилган ушбу тадбирда радиациявий тиббиёт ва ядровий хавфсизликни ривожлантириш йўналишида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегация таркибидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мамлакатимизнинг Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонаси вакиллари ўрин олди.
Вакилларимиз ХАЭАнинг Техник ҳамкорлик департаменти вакиллари ва тегишли техник экспертлари билан учрашиб, онкологик касалликларни даволаш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.
Мулоқот чоғида онкологик касалликларни даволаш учун радиациявий тиббиётни ривожлантириш, нур терапияси инфратузилмасини модернизация қилиш, миллий кадрларни тайёрлаш, тадқиқот реакторининг ядровий ва жисмоний хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида ХАЭА билан эксперт ва техник қўллаб-қувватлашни давом эттириш, миллий мутахассислар учун ўқув тадбирлари ва малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
