“Al Diplomacy”: Тошкент 8–10 сентябрь кунлари “CAITME 2026” тўқимачилик ускуналари йирик кўргазмасига мезбонлик қилишга тайёргарлик кўрмоқда
Сентябрь 02, 2026. 12:55 • 58 сония
• 51
ҚОҲИРА, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Al Diplomacy” нашрида Тошкентда бўлиб ўтадиган 17-Марказий Осиё халқаро “CAITME 2026” тўқимачилик ускуналари кўргазмасига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Глобал тўқимачилик кунлари” ҳафталигини очиб берадиган ушбу тадбир Марказий Осиё ва МДҲда энг йирик форум сифатида эътироф этилган бўлиб, соҳани модернизация қилиш ҳамда илғор технологияларни жорий этишда стратегик майдон вазифасини ўтайди.
Кўргазма 17 та мамлакатдан 250 та компанияни, жумладан, Германия миллий павильони ва жаҳон тўқимачилик машинасозлиги етакчилари бўлмиш “Toyota”, “Rieter”, “Saurer” ҳамда “Picanol” каби гигантларни бир майдонда жамлайди.
Форумнинг муҳим янгиликларидан бири 9 сентябрь куни “TextileExpo Uzbekistan Sourcing Hub” лойиҳасининг ишга туширилиши бўлади. Ушбу лойиҳа иштирокчиларга сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда рақамли форматда B2B музокараларини ўтказиш имконини беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси