Гуанчжоудаги халқаро кўргазмада ўзбек миллий маҳсулотлари намойиш қилинди
Август 27, 2026. 15:00 • 57 сония
• 95ГУАНЧЖОУ, 27 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари “34th Guangzhou Fair” халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хитойнинг йирик кўргазма мажмуаларидан бири — “Canton Fair Complex”да ўтказилган тадбирда 3 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш қилди.
Ўзбекистон миллий стендида халқимизнинг бой маданий меросини акс эттирувчи кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги ва чарм маҳсулотлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари тақдим этилиб, ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида меҳмонлар юртимизнинг экспорт салоҳияти, миллий ҳунармандчилиги, анъаналари ва туристик имкониятлари билан танишди.
Анжуман якунида Хитойнинг қатор компаниялари билан учрашувлар ўтказилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


