Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Архангельск шаҳридаги Шимолий (Арктика) федерал университетида бўлди

Апрель 21, 2026. 16:10 • 56 сония

211

АРХАНГЕЛЬСК, 21-апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси делегациясининг Россиянинг Архангельск вилоятига ташрифи доирасида элчи Ботиржон Асадовнинг Шимолий (Арктика) федерал университети ректори Михаил Данилов ва ушбу университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувларда талабаларнинг яшаш ва ўқиши билан боғлиқ асосий масалалар, хусусан, турар жой ва ётоқхона шароитлари, таълим жараёни, давомат ва талабаларнинг ижтимоий фаоллик даражаси, шунингдек, академик алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари элчихона делегацияси Архангельск вилояти губернатори вазифасини вақтинча бажарувчи Ваге Петросян билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва Архангельск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш