Logo

Стокгольмда Ўзбекистоннинг Демократия ва сайловларга кўмаклашиш халқаро институти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Апрель 21, 2026. 20:00 • 58 сония

295
Стокгольмда Ўзбекистоннинг Демократия ва сайловларга кўмаклашиш халқаро институти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

СТОКГОЛЬМ, 21 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов Демократия ва сайловларга кўмаклашиш халқаро институти (International IDEA) бош котиби Кевин Касас-Самора билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятда парламентаризм ва демократик институтларнинг роли ортиб бораётгани ҳамда соҳадаги халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.

IDEA бош котиби “Inter Pares” дастури доирасида Ўзбекистон Олий Мажлиси салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма тадбирларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар, тўпланган тажриба асосида “Марказий Осиё – Шимолий Европа мамлакатлари” форматидаги парламентлараро алмашинувни йўлга қўйиш бўйича IDEA билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида Ўзбекистонда парламент дипломатиясини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, жумладан, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тинчликни илгари суришга қаратилган ташаббуслар кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш