Тошкентда “Aquatherm Tashkent 2026” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Октябрь 08, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 83
Тошкентда “Aquatherm Tashkent 2026” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

ОСТОНА, 8 октябрь. /“Дунё” АА/. Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида 11 та давлатдан 200 дан ортиқ компания ва брендларни бирлаштирган “Aquatherm Tashkent 2026” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Қозоғистоннинг “INFOZAKON” нашрига таяниб.

Экспозицияда иситиш, вентиляция, ҳавони тозалаш ва совутиш, сув таъминоти, сантехника, ҳавзалар, сувни тозалаш ҳамда муҳандислик инфратузилмасининг бошқа йўналишлари учун мўлжалланган технологиялар ва ускуналар намойиш этилди.

Кўргазмада Беларусь, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Польша, Россия, Туркия ва Ўзбекистондан компаниялар иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Бу йилги янги йўналишлардан бири оқова сувларни тозалаш бўлди. Мазкур йўналишнинг дастурга киритилиши сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, инфратузилмани янгилаш ҳамда сув ҳавзаларининг ифлосланишини олдини олиш ва камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Тадбир доирасида мутахассисларнинг маърузалари, касбий маҳорат танловлари ва амалий маҳорат дарслари ўтказилди. Иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар илғор ечимларни тақдим этиш, лойиҳаларни муҳокама қилиш ҳамда амалий алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлди.

Кўргазма Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари, қурувчилари, лойиҳачилари ҳамда қурилиш ва коммунал соҳалар вакиллари учун ўзаро ҳамкорлик майдонига айланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш