Logo

АҚШнинг Филадельфия шаҳрида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказилди

Февраль 26, 2026. 14:40 • 51 сония

67
АҚШнинг Филадельфия шаҳрида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказилди
АҚШнинг Филадельфия шаҳрида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказилди

ФИЛАДЕЛЬФИЯ, 26 февраль. /“Дунё” АА/. AҚШнинг Филадельфия шаҳрида юртимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси дипломатлари ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси вакиллари иштирокида сайёр консуллик қабули бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир “Ватан” диаспорал ташкилоти билан ҳамкорликда ва ҳудуддаги ўзбек жамияти вакилларининг фаол иштирокида ташкил этилди.

Қабул давомида фуқароларга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, ишончномалар, розилик хатлари ва аризаларни расмийлаштириш тартиби бўйича батафсил ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтган учрашувда ватандошларни қизиқтирган амалий саволларга, хусусан, масофавий хизмат кўрсатиш имкониятлари, ҳужжатларни тайёрлаш муддатлари ва тартиблари юзасидан атрофлича тушунтириш берилди. Айниқса, Ўзбекистон нотариат ва консуллик соҳасидаги янгиланган қонунчилик нормаларининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида ватандошлар Нью-Йоркдан ташқарида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз учун бу каби сайёр қабулларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб, ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

Томонлар АҚШнинг турли штатларида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун консуллик ва нотариал хизматларнинг очиқлигини ошириш мақсадида бу каби қўшма сайёр тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш