Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери билан учрашди
Февраль 26, 2026. 15:54 • 33 сония
• 59ТОШКЕНТ, 26 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонда Буюк Британия парламенти қуйи палатаси спикери Линдси Хойл билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири telegram-каналида, – Спикер билан парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, қонун чиқарувчи идоралар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий Осиё ва Буюк Британиянинг дипломатик алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.
Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ҳамда таълим, савдо ва барқарор ривожланиш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришда парламентларнинг ўрни муҳим экани таъкидланди”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



