Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда Шаҳзода Эдвард билан учрашди

Февраль 26, 2026. 14:35 • 47 сония

118
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда Шаҳзода Эдвард билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда Шаҳзода Эдвард билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда Шаҳзода Эдвард билан учрашди

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Марказий Осиё мамлакатлари расмий делегациялари ва талабалари билан биргаликда Лондонда Шаҳзода Эдвард билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Шаҳзода Эдвард билан учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари расмий делегациялари вакиллари ҳамда Буюк Британияда таҳсил олаётган талабалар ҳам иштирок этди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат жараёнида икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларни жамиятга кенг татбиқ этиш борасида сўз юритилди. Талабалар билан бевосита мулоқот қилиниб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ташриф доирасида бу ерда сақланаётган ноёб қўлёзма нусхалари билан танишиш имконига эга бўлдик. Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасининг бой маданий ва тарихий мероси ҳамда умумий интеллектуал бойлигини асраш ва тарғиб этиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу каби учрашувлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш