Сингапурда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган B2B роуд-шоу бўлиб ўтди
Февраль 01, 2026. 10:43 • 43 сония
• 58
СИНГАПУР, 1 февраль. /“Дунё” АА/. Сингапурда Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб этишга қаратилган B2B форматидаги роуд-шоу бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон Туризм қўмитаси, “Uzbekistan Airways” АЖ ҳамда мамлакатимизнинг етакчи туроператорлари вакиллари иштирок этдилар. Ўзбекистон делегацияси вакиллари Жанубий-Шарқий Осиё минтақасидан юртимизга саёҳат қилиш учун мавжуд логистик имкониятлар, янги йўналишлар ва бой туристик салоҳият ҳақида тақдимот ўтказдилар.
Тадбирда қатнашган Сингапур туризм индустриясининг йирик вакиллари, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, зиёрат туризми ва маданий меросига катта қизиқиш билдирдилар. Мазкур платформа икки мамлакат туроператорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда сингапурлик сайёҳлар учун махсус турпакетларни шакллантириш имконини берди.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу роуд-шоу доирасида келишилган янги қўшма лойиҳалар Ўзбекистоннинг Сингапур туристик бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга ва мамлакатимизга келувчи сайёҳлар оқимини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
