Logo

Жанубий Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади

Январ 31, 2026. 16:14 • 28 сония

136
Жанубий Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади

СEУЛ, 31 январь. / “Дунё” АА/. Оммавий ахборот воситаларида Жанубий Кореяда юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси Жанубий Кореянинг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб, воқеа тафсилотларига аниқлик киритмоқда. Билдирилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси дипломатлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганганларида ҳалок бўлган шахс 60 ёшли Қозоғистон Республикаси фуқароси эканлиги аниқланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш