Джин Ён Чой: Ўзбекистон мустақил тараққиётнинг 35 йили давомида улкан ютуқларга эришди

Август 23, 2026. 11:37 • 2 дақ

115
Джин Ён Чой: Ўзбекистон мустақил тараққиётнинг 35 йили давомида улкан ютуқларга эришди

СЕУЛ, 23 август. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “The Herald Media Group” раҳбари Джин Ён Чой мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.

– Компаниямиз ва ўзим номимдан Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этаман. Халқингизга тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилайман.

Ўзбекистон мустақил тараққиётининг 35 йили давомида салмоқли тарихий йўлни босиб ўтди. Давлатчиликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни модернизация қилиш, инсон капиталини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида юксак натижаларга эришди. Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим ўрин эгаллаб, минтақавий ва халқаро миқёсда жадал ривожланаётган давлат сифатида ўз мавқеини тобора мустаҳкамламоқда.

Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёнинг муҳим давлати, балки биз учун яқин ва ишончли ҳамкор ҳамдир. Ўзаро ҳурмат, ишонч ва келажакка умумий интилишга асосланган икки томонлама муносабатларимиз сўнгги йилларда стратегик аҳамият касб этмоқда. Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик савдо, инвестиция, саноат ва бошқа соҳаларда ривожланмоқда.

Компания раҳбари сифатида журналистика нафақат ахборот етказиш, балки ўзаро англашув муҳитини яратиш, ишончни мустаҳкамлаш ва жамиятлар ўртасидаги яқинлашувга хизмат қилишда муҳим ўрин тутишига ишонаман.

Шунингдек ўқинг

Ўз навбатида, юртингизнинг Жанубий Кореядаги элчихонасига очиқлик ҳамда маҳаллий ОАВ билан фаол ҳамкорлик қилиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ахборот, гуманитар ва жамоатчилик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги самарали саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман.

Келгуси йилларда Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилишига ишончим комил. Бу жараёнда оммавий ахборот воситалари ва журналистлар ҳамжамияти муҳим ўрин тутиб, халқларимизнинг бир-бирини янада яхшироқ англашига яқиндан кўмаклашади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонга тинчлик ва фаровонлик, халқимизга эса осойишталик, бахт-саодат ва янгидан-янги ютуқлар тилайман.

Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, изчил ривожланаверсин.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш