“Baghdad International Fаir” халқаро кўргазмада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади
Декабрь 27, 2025. 09:15 • 33 сония
• 47БАҒДОД, 27 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги бизнес-делегация Ироқ кўргазмалари ва тижорат хизматлари давлат компанияси раҳбари Мустафо ал-Ани билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида “Baghdad International Fаir” кўргазмасида Ўзбекистон павильонини ташкил этиш масалалари батафсил муҳокама этилди.
Шунингдек, делегациямиз вакиллари Бағдод халқаро кўргазмаси ўтказиладиган ҳудудда Ўзбекистон павильони учун ажратилиши мумкин бўлган 607 квадрат метрлик альтернатив 3 та майдонни кўздан кечирди.
2026 йилнинг 1-7 февраль кунлари Бағдод шаҳрида бўлиб ўтадиган “Baghdad International Fаir” халқаро кўргазмасида юртимиз делегацияси “Мade in Uzbekistan” миллий бренди остида иштирок этиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



