Logo

Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади

Декабрь 22, 2025. 16:34 • 54 сония

107
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади

АНҚАРА, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Анқара шаҳрида Туркия Президенти девони Коммуникациялар идораси томонидан “Туркий дунё дезинформацияга қарши кураш” халқаро форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Форумда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори Қобулжон Аҳмедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти аъзо ва кузатувчи мамлакатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорлик ривожланиб бораётган бир вақтда ахборот майдонини муҳофаза қилиш, дезинформацияга қарши курашда тажриба алмашиш, умумий мақсадларни тарғиб қилишда медиа воситаларидан унумли фойдаланиш борасида фикр алмашилди.

Ахборот воситалари нафақат маълумот манбаи, балки жамият онгини, хусусан, ёшларнинг маданиятини шакллантирадиган восита эканини инобатга олиб, улар ўртасида медиа-саводхонликни кенг тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Ахборот маконида ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилиш, турли дезинформацияларга қарши муносиб ва тезкор контентлар билан ўз вақтида бир ёқадан бош чиқариб, курашиш самарали натижа келтириши билдирилди. Бунинг учун Туркий давлатлар ўртасида медиа ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун умумий медиа платформасини тузиш илгари сурилди. Медиа соҳасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши савдо-иқтисодий, сиёсий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг янада кучайишига замин яратиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш