Батуми шаҳрида Марказий Осиё ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
Октябрь 23, 2026. 20:40 • 2 дақ
• 150
ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Батуми шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Батуми шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашувини ўтказдик , – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Учрашувда сиёсий-дипломатик мулоқотни янада чуқурлаштириш, транспорт-логистика йўлакларини диверсификация қилиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Шунингдек, тармоқлараро ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва кимё саноати, энергетика ҳамда электротехника соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари ишбилармон доиралари ҳамда ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.
Ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари сифатида туристик йўналишларни ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларни чуқурлаштириш ва Буюк ипак йўли мероси салоҳиятидан самарали фойдаланишни қайд этдик.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, минтақалараро шерикликни ривожлантириш ва боғлиқликни мустаҳкамлаш борасидаги биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлигимизни тасдиқладик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси