“BMB SHIFO” АҚШга асал экспорт қилиш учун FDA рухсатномасини қўлга киритди
Август 10, 2026. 14:00 • 2 дақ
• 70
ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. “BMB SHIFO” компанияси “BMB Za’faron” бренди остидаги асал ва ундан тайёрланган маҳсулотларни Америка бозорига экспорт қилиш учун АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг (FDA) рухсатномасини олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон маҳсулотларининг АҚШ бозорига кириб бориши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда “Made in Uzbekistan” брендини халқаро миқёсда илгари суриш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралмоқда. Талаб юқори бўлган ташқи бозорларга чиқиш учун маҳсулот сифати, унинг рақобатбардошлиги ва халқаро талабларга мувофиқлиги алоҳида аҳамият касб этади.
“BMB HOLDING”да экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш ва янги ташқи бозорларни ўзлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. FDA рухсатномасининг олиниши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган табиий асал ва унинг асосидаги маҳсулотларни дунёнинг энг йирик бозорларидан бирига етказиб бериш учун имкониятлар яратади.
Бундан ташқари, ушбу рухсатнома “BMB SHIFO” маҳсулоти ва унинг экспорти билан боғлиқ жараёнлар белгиланган талаб ҳамда тартиб-қоидалар асосида амалга оширилаётганини ифодалайди. Ўзбекистон маҳсулотларига халқаро талаб ортиб бораётган бир шароитда экспорт ҳажмининг кенгайиши табиий ва сифатли товарларни янги истеъмолчиларга тақдим этиш имконини беради.
FDA рухсатномасининг олиниши “BMB HOLDING”нинг экспорт йўналишини кенгайтириш, “Made in Uzbekistan” бренди остидаги маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш ва Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларининг навбатдаги натижаси бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси