Британиялик ижодкорнинг “Ўзбекистон хазиналари” фильми  миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонмоқда

Август 27, 2026. 15:30 • 2 дақ

13
Британиялик ижодкорнинг “Ўзбекистон хазиналари” фильми  миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонмоқда

ЛОНДОН, 27 август. /“Дунё” АА/. Британиялик таниқли тарихчи ва телебошловчи Беттани Хюз билан ҳамкорликда тасвирга олинган “Ўзбекистон хазиналари” номли ҳужжатли фильм дунё бўйлаб кенг намойиш этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур фильм жорий йилнинг 27 август куни “BBC SELECT” платформаси орқали АҚШ ва Канадада эфирга узатилади.

Бунга қадар ушбу лойиҳа Британиянинг нуфузли “Channel 4” ҳамда Австралиянинг “SBS” телеканаллари орқали намойиш этилиб, миллионлаб томошабинлар эътиборини қозонди.

Фильм Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси, меъморчилиги ҳамда бой сайёҳлик салоҳиятини халқаро аудиторияга кенг танитишга муносиб ҳисса қўшди.

Ушбу лойиҳа мамлакатимизнинг бетакрор туристик масканларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, хорижий сайёҳларда юртимизга нисбатан алоҳида қизиқиш уйғотишга хизмат қилмоқда. Айниқса, бой тарих ва маданиятга қизиқувчи сайёҳлар учун Ўзбекистоннинг маданий мероси асосий жозибадор омил сифатида гавдаланмоқда.

Шу каби халқаро медиалойиҳалар хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш, туристик хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистонни жаҳоннинг энг жозибадор ва хавфсиз сайёҳлик йўналишларидан бири сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш