Logo

Буюк Британияда “Ўзбек маданияти элчиси” тайинланди

Февраль 12, 2026. 13:37 • 39 сония

71
Буюк Британияда “Ўзбек маданияти элчиси” тайинланди

 ЛОНДОН, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Лондон шаҳрида Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан таъсис этилган “Ўзбек маданияти элчиси” кўкрак нишони ва тегишли сертификатни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу юксак мукофотга таниқли санъатшунос олима, Буюк Британияда истиқомат қилаётган ватандошимиз Шахина Миржонова сазовор бўлди.

Маросимда унинг анъанавий санъат ва замонавий дизайнни ўзида мужассам этган ўзбек миллий маданиятини халқаро майдонда тарғиб этиш борасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг бой маданий меросини Буюк Британия жамоатчилиги ўртасида кенг ёйиш борасидаги самарали фаолияти алоҳида эътироф этилди.

Фахрий унвон ватандошимиз томонидан кўп йиллар давомида амалга ошириб келинаётган ижодий ва тарғибот ишларига юксак баҳо сифатида ҳамда юртимиз маданияти ва санъатини хорижда муносиб тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш