Ўзбекистон ва Венгрия ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Февраль 05, 2026. 09:00 • 33 сония
• 83КЕЧКЕМЕТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Кечкемет шаҳри мэри Клаудия Семерейне Патаки, Бач-Кишкун провинцияси мэри ўринбосари, Савдо-саноат палатаси раиси Йожеф Гаал билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида томонлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболларини, жумладан, савдо, саноат ишлаб чиқариши ва инвестицияларни ривожлантириш имкониятларини, маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Сирдарё вилояти ва Бач-Кишкун вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик, шаҳарлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма тадбирларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


