Logo

Европа ва Марказий Осиё университетлари ректорлари Самарқандда жам бўлади

Февраль 01, 2026. 16:40 • 40 сония

38
Европа ва Марказий Осиё университетлари ректорлари Самарқандда жам бўлади

ВАРШАВА, 1 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари “Perspektywy” таълим жамғармаси асосчиси ҳамда “IREG Academic Ranking and Excellence Observatory” президенти Вальдемар Сивински билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи университетлари ўртасида таълим ҳамда илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, музокараларнинг асосий эътибор 2026 йил 1314 апрель кунлари Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг техника ва тиббиёт университетлари конгресси” ташкилий масалаларига қаратилди.

Шунингдек, учрашувда қайд этилишича, транспорт алоқаларидаги қулайлик Конгрессда Европанинг энг нуфузли университетлари ректорларининг тўлиқ таркибда иштирок этишини таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Музокаралар якунида мазкур масалалар юзасидан Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов номига тегишли таклифлар ва расмий мактуб йўлланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш