Logo

Самарқандда “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи Парламентлараро” биринчи саммити бўлиб ўтади

Февраль 12, 2026. 01:10 • 36 сония

75
Самарқандда “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи Парламентлараро” биринчи саммити бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Берлинда Европа Иттифоқи махсус вакили Эдуард Стипрайс билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуард Стипрайс жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Самарқанд ва Брюссель саммитлари Ўзбекистон — Европа Иттифоқи стратегик шериклигида янги босқични бошлаб берганини қайд этдик.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи Парламентлараро” биринчи саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқдик ҳамда Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг Минтақавий ваколатхонаси очилиши инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим босқич эканини мамнуният билан таъкидладик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш