Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 300 нафарга яқинлашди, бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда

Август 16, 2026. 14:30 • 2 дақ

101
Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 300 нафарга яқинлашди, бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда
“AFP” агентлиги сурати

БОГОТА, 16 август. /“Дунё” АА/. Колумбияда 10 август куни содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 294 кишига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Reuters” агентлигига таяниб.

Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси (UNGRD) маълумотларига кўра, зилзила 15 та департаментдаги 448 та аҳоли пунктига зиён етказган. 115 мингдан ортиқ киши, 54 мингга яқин оила жабр кўрган.

Қутқарувчилар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин бўлган одамларни қидиришда давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик миллий мотам эълон қилинган эди. Ҳукумат тиклаш режасини ишлаб чиқмоқда, уй-жойидан айрилган оилаларга ижара ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатилади.

7,4 магнитудали зилзила 10 август куни содир бўлган. Унинг эпицентри Боготадан қарийб 400 километр ғарбда жойлашган Сан-Хосе-дель-Пальмар ҳудудига тўғри келган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш