Колумбияда жорий асрдаги энг кучли зилзиладан сўнг миллий офат ҳолати эълон қилинди

Август 11, 2026. 10:30 • 2 дақ

1
Колумбияда жорий асрдаги энг кучли зилзиладан сўнг миллий офат ҳолати эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Колумбияда 10 август куни маҳаллий вақт билан соат 7:34да (Тошкент вақти билан 17:34да) мамлакат ғарбида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди, оқибатда ўнлаб одам вафот этгандан сўнг давлатда миллий офат ҳолати эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Reuters” агентлиги маълумотларига кўра, зилзила натижасида бинолар вайрон бўлган, кўплаб шифохона ва бошқа инфратузилмаларга зарар етган. Бунинг оқибатида одамлар эса вайроналар остида қолиб кетган. Ушбу офат мамлакатда жорий асрда юз берган энг кучли зилзиладир.

“Миллий ҳукумат одамлар ҳаётини сақлаб қолиш, жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш ва зарур жойларга кўмак етказиш учун барча имкониятларини ишга солди”, ­­­­ деди мамлакат президенти Абелардо де ла Эсприэлья.

АҚШ Геология хизмати 7,4 магнитудали зилзила 107 километр чуқурликда содир бўлганини маълум қилди. Колумбия геология хизмати бу XXI асрда мамлакатда қайд этилган энг кучли зилзила эканини таъкидлади.

“ВВС” сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш