Ўзбекистон ва Эрон делегациялари Теҳронда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ва юк ташувлари ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди
Август 18, 2026. 23:10 • 58 сония
• 57
ТОШКЕНТ, 18 август. /“Дунё” АА/. Кеча Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон ташқи ишлар вазирининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ҳамид Қанбарий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ўзаро етказиб бериладиган маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, амалдаги йўналишлар самарадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида юк ташиш ҳажмларини кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси