Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Туркиянинг етакчи медиа тузилмалари билан меморандум имзолади

Август 19, 2026. 20:30 • 2 дақ

32
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Туркиянинг етакчи медиа тузилмалари билан меморандум имзолади
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Туркиянинг етакчи медиа тузилмалари билан меморандум имзолади

БАЛИКЕСИР, 19 август. /“Дунё” АА/. Туркиянинг тарихий ва сўлим Баликесир шаҳрида “Маданият йўналишидан рақамли келажакка: маданиятлар, медиа ва сунъий интеллект” мавзусида халқаро медиафорум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форум доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Туркиянинг етакчи медиа ташкилотлари вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат журналистика соҳасининг бугунги ҳолати, жадал ўзгараётган медиа муҳитда юзага келаётган янги имконият ва чақириқлар, журналистлар ўртасида касбий алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида икки меморандум имзоланди.

Шунингдек ўқинг

Ҳужжатларни имзолаш маросимида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси Шуҳрат Орипов, Туркия Журналистлар федерацияси раиси Йилмаз Каража ва Туркия Интернет медиа бирлиги (TİMBİR) бошқаруви раиси Сулаймон Баса иштирок этди.

Туркия журналистлар федерацияси билан ҳамкорлик ОАВ делегациялари алмашинуви, маҳаллий матбуотни ривожлантириш тажрибасини ўрганиш, рақамли журналистика, сунъий интеллект ва медиа саводхонлик бўйича қўшма семинарлар ташкил этиш, ижодкорлар малакасини ошириш ҳамда халқаро медиа форумлар ўтказиш каби йўналишларни қамраб олади.

Шунингдек, Туркия Интернет медиа бирлиги (TİMBİR) билан алоҳида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур келишув рақамли журналистика йўналишида тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни ривожлантириш орқали икки мамлакат медиа ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш