Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда ўтказилган B20 саммитида иштирок этди
Ноябрь 12, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 8
ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. 10–11 ноябрь кунлари Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Вашингтонга амалий ташрифи доирасида “Ишбилармонлар йигирмалиги” (B20) саммитида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, мазкур муҳим тадбирлар доирасида АҚШ савдо вазири Ҳовард Латник, АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси Майкл Жеримайя ҳамда Пентагоннинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича мудофаа сиёсатига масъул вакили Майкл ДиМино билан музокаралар бўлиб ўтди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдонинг ижобий динамикаси қайд этилди. 2025 йилда товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1 миллиард долларидан ошди. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 905 миллион долларига етди ва 20 фоизга ўсди.
Ҳамкорлик дастури доирасида томонлар умумий қиймати 35 млрд АҚШ доллари бўлган 78 та қўшма лойиҳани амалга оширмоқда.
Вашингтонда KBR, Plug Power, DFC раҳбарияти ҳамда АҚШнинг бошқа йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, амалдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси