Logo

Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда

Декабрь 13, 2025. 16:14 • 55 сония

153
Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Сирдарё вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда

СИАНЬ, 14 декабрь. /“Дунё” АА/. Шу кунларда Сирдарё вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлари бошқарув тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ фаол аёллардан иборат делегация Хитойда ташриф билан бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация таркибида, шунингдек, вилоят тадбиркор аёллари ҳам бор.

 Делегация аъзолари Ўзбекистон элчихонаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Хитойнинг Шэньси провинциясида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича ташкил этилган курсда иштирок этмоқда.

Ташриф дастурга бўйича Сирдарё вилояти делегацияси Шэньси провинцияси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиши, кичик ва ўрта турдаги тадбиркор аёлларнинг ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриши, аёл тадбиркорлар уюшмаси вакиллари билан тажриба алмашиши режалаштирилган.

Шунингдек, делегация аъзолари Шэньси провинциясининг мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги илғор тажрибасини ҳам ўрганиш мақсадида давлат ва хусусий таълим муассасаларига ташриф буюради. Бу ерда замонавий технологияларни қўллаган ҳолда болаларни ўқитиш ва уларга тарбия бериш борасидаги тажрибаси билан танишади.

Хозирда Шэньси провинцияси Хитойнинг саноати юқори ривожланган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқариш, савдо, туризм, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда катта тажрибага эга. Шунингдек, провинция камбағалликка қарши кураш бўйича ҳам етакчи ҳудудлардан саналади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш