Logo

Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди

Декабрь 14, 2025. 13:46 • 57 сония

100
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 14 декабрь. /“Дунё” AA/. Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Конституция куни муносабати билан ўзбек-немис “Ҳумо” маданий жамияти раҳбарияти ва фаоллари иштирокида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир аввалида Бош консулхона дипломатлари қатнашчиларни Конституция куни билан табриклаб, Асосий қонунда мустаҳкамланган ҳуқуқий кафолат ва эркинликлар ҳақида сўз юритди.

Иштирокчиларга, сўнгги вақтларда мамлакатимизда амалга оширилаётган муҳим сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва қонунчилик ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда кўплаб ватандошларимиз иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, илм-фан, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга, юртимизнинг ташқи дунё билан алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Шу муносабат билан, ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаш ҳамда оммалаштиришга қаратилган ватандошлар ташкилотларининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида, ватандошлар Франкфурт-Майн шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси билан ҳамкорликда мунтазам равишда миллий байрамларни нишонлашни, мамлакатимизнинг маданий мероси ва туризм салоҳиятини оммалаштиришга қаратилган бир нечта йирик лойиҳаларни амалга оширишганини қайд этди.

Тадбир якунида ватандошлар илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, Германияда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришга ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма тадбирлар ва учрашувларни ташкил этишга келишиб олди.  

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш