Logo

Ўзбекистон дипломатлари Копенгагенда ватандошлар билан учрашди

Декабрь 03, 2025. 17:36 • 38 сония

48
Ўзбекистон дипломатлари Копенгагенда ватандошлар билан учрашди
Ўзбекистон дипломатлари Копенгагенда ватандошлар билан учрашди

КОПЕНГАГЕН, 3 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Дания пойтахтида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида дипломатларимиз Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан тушунтиришлар берди. Шунингдек, фуқароларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

БМТ ташкилотлари тизими ходимлари, молия сектори, креатив иқтисодиёт, ахборот технологиялари, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турли касбий фаолият соҳалари вакили бўлган ватандошларимиз юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича Ўзбекистон–Дания ҳамкорлигини фаоллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Шу билан бир қаторда, Данияда маданий дипломатия, туризм ва Ўзбекистон брендини кенг тарғиб қилишда диаспоранинг фаол иштироки бўйича келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш