Logo

Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади

Декабрь 14, 2025. 11:54 • 38 сония

65
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади

ЛОНДОН, 14 декабрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг “Hali Publishing” нашриёт компанияси бош муҳаррири Бен Эванс билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Бен Эванс томонидан “Hali Publishing” нашриётининг кенг имкониятлари, жумладан, нодир китоб ва адабиётларни нашрга тайёрлаш ва бу жараёнда замонавий инновацияларни қўлланиши ҳақида маълумот берилди.

Унинг таъкидлашича, компания ўзбек миллий матолари ва сўзаналарига бағишланган китобни нашр этиш арафасида.

Суҳбат якунида компания билан Ўзбекистоннинг манфаатдор идора ва ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларида келишувга эришилди.

“Hali Publishing” 1978 йилда ташкил топган. У Британияда жойлашган нуфузли нашриёт компанияси бўлиб, асосан антик ва замонавий қўл меҳнати билан тайёрланган тарихий ва асори антиқаларга бағишланган нашрларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш