Ўзбекистон дипломатлари ва таълим мутахассислари фуқароларимиз учун хорижда янги меҳнат бозорларини очиш ва хавфсиз иш ўринларини яратиш масалаларини муҳокама қилди
Июль 07, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 99
ТОШКЕНТ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Кеча Ташқи ишлар вазирлиги, Касб-ҳунар таълими агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда хорижий меҳнат бозорлари эҳтиёжларига мос кадрлар тайёрлаш, иш берувчилар иштирокида ўқув дастурларини ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.
Шу билан бирга, битирувчиларни ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, хориждаги иш ўринларини диверсификация қилиш ва янги иш берувчилар ҳамда иш ўринларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди. Учрашувда Ўзбекистон фуқаролари учун янги меҳнат бозорларини очиш ва хавфсиз иш ўринларини яратиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш, консуллик хизматлари қамровини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси