Россиянинг Томск вилоятида Ўзбекистон фуқаролари учун навбатдаги сайёр консуллик қабули ўтказилди
Август 15, 2026. 10:30 • 59 сония
• 77
ТОМСК, 15 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Томск вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз учун сайёр консуллик қабулини ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида фуқароларимизга истиқомат қилаётган мамлакат қонунчилиги, миграция тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиш муҳимлиги таъкидланди.
Юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлар бузилган тақдирда, юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун мамлакатимиз Бош консулхонага мурожаат қилиш зарурлиги қайд этилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларни қийнаб келаётган қатор муаммолар жойида ҳал этилди.
Хусусан, иш берувчидан берилмаган иш ҳақини ундириб бериш ҳамда Томск вилоятининг ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини озод қилиш масаласи ижобий ечим топди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси