Ўзбекистон дипломатлари Тузладаги Депортация қилинадиган шахсларни вақтинча сақлаш марказидаги ватандошлар билан учрашди
Август 12, 2026. 14:00 • 2 дақ
• 94ИСТАНБУЛ, 12 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари Тузладаги Депортация қилинадиган шахсларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сафар давомида марказ раҳбари Юсуф Йилмаз ҳамда масъул ходимлар билан турли учрашувлар ташкил этилди.
Мулоқот чоғида томонлар марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига тегишли масалалар, жумладан, уларнинг ҳуқуқий мақоми, ҳужжатлари ва консуллик ёрдами кўрсатиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.
Бош консулхона вакиллари зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқароларига шахсини аниқлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ватанга қайтиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда амалий кўмак беришга тайёр эканини билдирди.
Ташриф доирасида марказда бўлиб турган ватандошлар билан алоҳида суҳбатлар бўлиб ўтди. Мулоқот давомида уларни ташвишлантираётган масалалар аниқланиб, уларни ҳал этишда тегишли ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамда Тузладаги Депортация қилинадиган шахсларни вақтинча сақлаш маркази вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш, фуқароларга зарур консуллик хизматлари кўрсатиш ва зарур ҳолларда тезкор маълумот алмашишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

